Сурхондарёда газ баллони портлаши оқибатида 9 ёшли бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 12 август куни 39 ёшли фуқаро ўзининг “Ваз-2107” русумли автомашинасида 6 та пропан газ тўлдирилган баллонларни олиб кетаётганда сигарет тутатган. Шу пайт оловнинг чақнаши оқибатида ёнғин юзага келган. Натижада автомашина салони олдида ўтирган 9 ёшли бола 30-35% куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Лекин кўрсатилган муолажаларга қарамай бола 14 август куни вафот этган. Ёнғин натижасида автомашина бутунлай зарар кўрган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.