Нукусда поезд ва “Дамас” иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 25 август куни Нукус шаҳрида 28 ёшли ҳайдовчи 6 нафар йўловчи билан “Дамас”ни бошқариб кетаётиб, темир йўлдан ўтиш қоидасини бузиб, поезд билан тўқнашув содир этган. Шундан сўнг ҳайдовчи ва уч нафар йўловчи дарҳол шифхонага олиб борилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.