Жорий йил 23 декабрь куни вилоят прокуратурасидан тушган ҳужжатларга кўра, Самарқанд шаҳрида 2016 йил 29 ноябрь куни К.Б.(исмли аёл) Муллақандова кўчасида яшовчи Н.М.(исмли аёл)ни уйида, унга ўғрилик жинояти учун қўлга олинган ўғлини ИИБ ходимлари билан келишган ҳолда жазодан озод қилиб беришини айтиб, алдов йўли билан ундан 7000 АҚШ долларини олиб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида К.Б. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.