Аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова 73 ёшида вафот этгани ҳақида ёзган эдик.
Кўплаб манбалар Икромова коронавирусдан вафот этгани ҳақида ёзди. Лекин ушбу хабар расман тасдиқланмаган эди.
Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Дилбар Икромова коронавирусдан вафот этганини тасдиқлади. Вазир шунингдек, марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, Икромова ўзбек киносининг ёрқин намоёндаси эканини таъкидлади.