28 декабрь куни Самарқанд вилояти Ургут тумани Бойбўл МФЙ ҳудудида ис газидан заҳарланиш оқибатида уч нафар фуқаро вафот этган.
Ушбу бахтсиз ҳодиса ностандарт газ баллони ва иситиш мосламаси (горелкаси)дан фойдаланиш оқибатида юзага келган.
Мутахассисларнинг хулосасига кўра, қўлбола истиш мосламасининг дудбурони ҳамда ётоқхонада ҳаво алмашиш тизими ўрнатилган тартибда бўлмаганлиги сабабли, суюлтирилган газни ёниши натижасида ҳосил бўлган ис гази хона ичида тўпланган ва фуқаролар ўлимига сабаб бўлган.