Наманган вилоятининг Чортоқ туманида эркак хотинини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйичаЧортоқ туман судининг раиси Султонмақсуд Холбатиров хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса юзасидан бўлиб ўтган суд жараёнида чортоқлик эркак 2017 йилдан бери хотини билан шаръий никоҳ асосида яшай бошлаганини айтган. 2020 йилнинг бошларидан эса эркак аёлини қўшниси билан ишқий муносабатда бўлиб юрибди деб шубҳалана бошлаган. Эркакнинг айтишича, қачон хотини отасининг уйига кетса, қўшниси ҳам ўша вақтда уйида кўринмай қолаверган. Шу зайлда эркак ва аёл жанжаллашиб яна ярашиб юраверган. Суд залидан эркакнинг маълум қилишича, кунларнинг бирида уэрта тонгда хотинига сув иситишни айтиб, сочидан силаб эркаламоқчи бўлган ва шу вақтда хотини “мени бўғма, бўлмаса ҳуқуқ тартибот органларига хабар қиламан” деган. Бундан эса эрнинг жаҳли чиқиб уни 15-20 дақиқа бўғиб турган. Аёл ўша ерда жон берган.
Эраканинг айтишича у айбига тўла иқрор бўлиб воқеа содир бўлиши билан ИИБга мурожаат қилган. Туман суди раисининг маълум қилишича, судда барча ҳолатлар синчковлик билан ўрганилган ва суд ҳукмига кўра эркакка 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.