Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги дарёдан жасад топилган. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Олиб борилган экспертиза натижасида ушбу жасад 42 ёшли эркакка тегишли экани, у бош мия соҳасининг ёпиқ жароҳати ва мия тўқималарига қон қуйилиши натижасида вафот этгани аниқланган. Тезкор тадбирлар натижасида эса уни бирга яшовчи 27 ёшли қайнукаси ўлдириб, дарёга ташлаб юборгани аниқланган.
Маълумот ўрнида, 42 ёшли эркак такси ҳайдовчиси бўлган. У нима сабабдан ўлдирилгани маълум эмас. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. 27 ёшли қайнука эса ушланган.