ДХХ Андижондан ноқонуний олиб чиқиб кетилаётган 180 минг долларни тўхтатиб қолди ва Бухорода қалбаки 98.500 долларни аниқлади

ДХХ Андижондан ноқонуний олиб чиқиб кетилаётган 180 минг долларни тўхтатиб қолди ва Бухорода қалбаки 98.500 долларни аниқлади
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида мамлакатимизда валюта билан ноқонуний ишлар амалга оширган фуқаролар ушланган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, фуқаро Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги Янги Фарғона МФЙ орқали Қирғизистонга 180 минг долларни ноқонуний олиб чиқиб кетаётганда ушланган. У 200 минг сўм эвазига ушбу пулларни қўшни давлатга олиб ўтиб бермоқчи бўлган. Ҳозирда пулларнинг ҳақиқий эгасини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, тошкентлик икки нафар фуқаро мамлакатимизга ноқонуний олиб келинган, қалбаки 88.450 долларни Бухорода 34.000 долларга сотган вақтда ушланган. Кейинчалик уларнинг олдида яна 10.050 сохта доллар аниқланган. Умумий ҳисобда фуқаролардан 98.500 қалбаки доллар аниқланган.

Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ДХХ Андижондан ноқонуний олиб чиқиб кетилаётган 180 минг долларни тўхтатиб қолди ва Бухорода қалбаки 98.500 долларни аниқлади