Шу йил 12 сентябрь куни фуқаро Д. Тошкент шаҳар ИИББга таниши Шахина уни Туркияга фоҳишалик қилиш учун жўнатмоқчи эканини айтиб, мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон24 телеканали хабар қилди.
Ушбу мурожаатга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Шахинанинг шахсига ойдинлик киритилди. У 30 ёшли Тошкент вилоятилик Шойиста Зокирова экани маълум бўлди. Шунингдек, у 14 сентябрь куни Д.ни Истамбулга юбормоқчи бўлгани ҳам аниқланди.
Кейинроқ аёл уч нафар қизни Туркияга фоҳишаликка жўнатаётган пайтда қўлга олинди. У ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан суҳбатдан сўнг қилган ишидан афсусда эканини билдирди.