2018 йил 31 декабрь куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшаган А.Р.нинг уйида электр иситиш печига кўрпача тегиб қолиши оқибатида ёнғин содир бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин қўшнилари томонидан ўчирилган ва ёнғин ўчириш вақтида А.Р.нинг тутундан димиққан ҳолдаги жасади топилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.