Самарқандда яна бир аёл таҳқирланди

Самарқандда яна бир аёл таҳқирланди
Янги йил арафасида аёл кишини таҳқирлаш билан боғлиқ видеолавҳа ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган эди. Унда Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги «Қум ота бува» фермер хўжалиги раҳбарининг укаси экани айтилаёган норғул йигит бир аёлнинг қўлларини орқасига қайириб, ерга юзтубан ётқизган ҳолда қийнаётгани акс этади, дея хабар қилмоқда Xabar.uz.

Маълум бўлишича, аёл — уч фарзанднинг онаси, ўттиз беш ёшли Ф.У. бўлиб, воқелик «Қум ота бува» фермер хўжалиги раҳбари унга иш ҳақини чиқариб олиши учун оғзаки равишда берган ерга эккан мошини тераётган пайтда юз берган. Аввалроқ аёл йил бўйи қилган меҳнати учун пулини ололмаётгани сабаб Оқдарё туман прокуратурасига фермер устида шикоят натижасида ҳақининг яримини олишга муваффақ бўлган, қолганини хўжаликнинг бўш ер майдонига мош экиб олиш эвазига қоплаш таклифига рози бўлгани айтилади. Аёлнинг прокуратурага мурожаат қилгани фермернинг укаларига ёқмайди, натижада уни мош экилган даланинг ўзида уриб, ерга юзтубан ётқизиб, таҳқирлашади.

Бу жараённи қўл телефонида ўзлари тасвирга олишади...

Айни ҳолат ички ишлар ходимлари томонидан ўрганилганда вазият кескин ўзгаради: аёл ва унинг турмуш ўртоғи «мош ўғриси» тариқасида жарима жазосига тортилади. Аёлни қийнаган фермернинг укаларига эса «енгил тан жароҳати етказиш» айблови билан энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида жарима солинади, холос.

Ушбу воқелик юзасидан ҳозирча Бош прокуратура расмий баёнот бергани йўқ. Бироқ Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг «Фейсбук» ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали билдирилишича, аллақчон амалий ҳаракатлар бошлаб юборилган кўринади:

«Самарқанд вилояти, Оқдарё туманидаги «Қум ота бува» фермер хўжалиги ҳудудида бўлиб ўтган воқеа юзасидан фуқаро Ф.У.нинг мурожаати асосида 25.12.2018 йилда жиноят иши қўзғатилганлиги ва аввал чиқарилган маъмурий суднинг қарорини бекор қилиш тўғрисида прокуратура протести киритилганлигини маълум қиламиз.

Мазкур жиноят ишининг судда кўрилишида Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитасининг вакиллари жамоатчи ҳимоячи сифатида иштирок этиши белгиланди...»

Ўхшаш янгиликлар

  1. Султан 5 феврал 2019 17:22
    Бунака жиноятларни ишлаган инсонларга огир жазо бериш керак. Бошкаларга ибрат булсин.
  2. Abdurahmon 4 январ 2019 22:39
    Bunaqa zo’ravonlarni sal o’ziga keltirib qo’yish kerak. Bechora bir ayol xalol peshona terini olmasdan kamiga taxqirlanishiga yengil qarab bo’lmaydi
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
Бугун, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Самарқандда яна бир аёл таҳқирланди