Каттақўрғон тумани Зарқўрғон маҳалласида яшаган тўрт кишидан иборат оила 2 январга ўтар кечаси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда uz24.uz хабар қилмоқда.
Воқеа гувоҳларининг айтишича, оила бошлиғи суюлтирилган газда ишлайдиган, Эронда ишлаб чиқарилган иситиш қурилмаси сотиб олган ва уни ёқиб қўйиб ухлаган. Натижада ўзи, хотини ва 15 ёшли қизи, 13 ёшли ўғли вафот этган. 20 ёшли ўғли алоҳида хонада ётгани учун тирик қолган.
Каттақўрғондаги Эронда ишлаб чиқарилган печкалар билан савдо қилувчи дўкон ҳозирда ёпиб қўйилган.