Бугун, 5 январь куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида “Бахмалсой” МФЙ ҳудудидаги фермер хўжалигига қарашли дала майдонида жойлашган “Гулистон Дав Сув Махсус пудрат” ДУКга тегишли ишчи ходимларни дам олиш учун мўлжалланган темир вагонида ёнғин содир бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин натижасида вагонининг ёғоч қопламаси ёниб зарар кўрган ҳамда Гулистон туманида яшаган, юқоридаги унитар корхонанинг ишчиси бўлган М.М.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.