Бухоро вилоятининг Ромитан туманида истиқомат қилган 16 ёшли Дурдона Раҳмонова ҳовлисининг молхонасида ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.
Дурдона Раҳмонова 2002 йилда Ромитан туманидаги Айрончи қишлоғида туғилган, тумандаги 16-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синфида таҳсил олганди.
Мактаб директори Истам Ҳайитовнинг билдиришича,мактабда ўқувчи-ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилишларнинг олдини олиш бўйича доимий равишда суҳбатлар, учрашувлар ўтказиб келинади. Фаол ва барчага ўрнак Дурдонанинг кутилмаганда ўзини осгани ҳақидаги хабар мактаб жамоасини саросимага солиб қўйган.
Қизнинг синф раҳбари Инобат Нуриллаева: «Мен Дурдона таҳсил олган синфда олти йилдан буён раҳбарман.У бировни ранжитадиган ёки ким биландир хафалашиб юрадиган қиз эмасди. Бирор синфдоши ёки тенгдоши билан жанжаллашмаган, тортишмаган. Ўзини осган кун — 7 декабрь куни ҳам дарсларда иштирок этди. Унда ҳеч қандай тушкунлик ёки ёмон кайфият сезмаган эдик».
Дурдона Раҳмонованинг аммаси Дилафрўз Эргашеванинг билдиришича, у кечки тахминан 18:00 да печка иситишга ўтин келтириш учунўзи яшайдиган ҳовли молхонасига борган ва қайтмаган. Қизнинг рўмоли билан молхона устунига ўзини осиб қўйгани устидан чиқишган.
«Дурдона оилада уч фарзанднинг тўнғичи. Ҳаммага меҳрибон, одамови қиз эди. Укасининг айтишича, бир неча кундан буён молхона томонга борсам, босинқирагандек бўламан, кимдир устимга бостириб келаётгандек бўлади, деган экан. Ғафлатда қолибмиз»,—дейди у.
«Дурдона ўзига қараб юрадиган, лекин жуда оғир, босиқ қиз эди. Одамовилик ҳам йўқ эмасди унда. Бироқ, унинг одамовилиги молхона устунига рўмоли билан ўзини осиб қўядиган даражада эмасди. Доим мантиқий ва руҳий тестларга соғлом фикр ва соғлом қарашлар билан жавоб ёзиб келган»,— дейди мактаб психологи Нафиса Халлоқова.
«Ёшгина қизнинг ўз жонига қасд қилгани ҳаммамизни эсанкиратиб қўйди. Ота-онаси ҳам ибратли, фазилатли инсонлар. Дурдонауч фарзанднинг тўнғичи. Фарзандимиз қатори, эрта-индин мустақил ҳаётга қадам қўядиган паллада эди. Бир фарзандни улғайтириб, вояга етказишнинг ўзи бўладими? -сўзладимарҳуманинг ҳамқишлоғи Рустам Сатторов. — Кеча ярим тунда онаизори қизининг қабристони бошига борибди. Ҳушдан кетган ҳолда топиб келтиришибди. Бундай ҳасратни кўтариш осон эмас».
Мазкур ҳолат туман прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.