Жиззахда чақалоқ муддатидан аввал дунёга келиб, вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, тармоқларда Мирзачўл туманида содир бўлган воқеа ҳақида хабарлар тарқалган. Унда етарли шароит бўлмагани сабабли муддатидан аввал дунёга келган чақалоқ вафот этгани айтилган. Аниқланишича, ҳодиса 29 октябрь куни соат 09:00–10:00лар орасида содир бўлган. Ўша вақтда 20 ёшли А.Ё. 20 ҳафталик болани дунёга келтирган. Унинг вазни 500 грамм бўлган. Лекин чақалоқ 20 дақиқа яшаб, вафот этган.
Ҳолат туман прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.