Нукус шаҳрида бахтсиз ҳодиса юз берди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра 2019 йил 5 январь куни соат 13:45ла Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи «Хўжайли-Нукус» темир йўли перегонининг 2-пикети 699-километрида 334-сонли «Саратов-Ургенч-Тошкент» йўловчи ташувчи поездини тортиб келаётган UZTE16М2-033-сон тепловози темир йўл релсининг ўртасида қулоғига қулоқчин таққан, Нукус шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган Р.Д.ни босиб олган. Натижада, Р.Д. воқея жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича ҳозирги вақтда тергов олди сўриштирув ишлари олиб борилмоқда.