Қашқадарёдаги ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди. Айбдор қидирилмоқда

Қашқадарёдаги ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди. Айбдор қидирилмоқда
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 2019 йил 6 январь куни тахминан соат 19-20 оралиғида номаълум ҳайдовчи давлат рақамлари аниқланмаган кул рангли “Нексия” русумли автомашинани “Эсат-Танхоз” йўлининг 26-км.да. ҳайдаб кетаётиб, пиёда, Янгиобод МФЙда яшаган 83 ёшли Х.П.ни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган. Натижада Х.П. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

ИИВ ушбу ҳолатга гувоҳ бўлганлар, ҳайдовчи ва автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга инсонлар бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишингизни ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўрайди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
Кеча, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
Кеча, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қашқадарёдаги ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди. Айбдор қидирилмоқда