Тошкентда 22 ёшли ҳайдовчи қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, эвакуатор билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 11 ноябрь куни соат 18:50 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасидаги автомобиль кўприги устида содир бўлган. 22 ёшли ҳайдовчи Ласеттида бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва шу оқибатда қаршисидаги “IVECO” русумли махсус эвакуаторга бориб урилган.
Йигит шифохонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.