Маълум бўлишича, шу йил 18 октябрь куни соат 19:00 да Бўстон туманида 16 ёшли ўсмир ўзининг севган қизига гап отиб, шилқимлик қилган 14 ёшли болани уриб, дўппослаган. Натижада бола оғир тан жароҳати олган.
Ҳозирда ўсмирга нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноий иш очилган. Тергов олиб борилмоқда.
