Фарғона вилоятида 11 ёшли бола “Дамас”да 2 ёшли қизни уриб юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 4 синф ўқувчиси дўконга отасининг автомобилида бориб келишга қарор қилган. Боланинг отаси калитни автомобил ичида қолдирган. Натижада бола автомобилни бошқариб, 2 ёшли қизни уриб юборди.
Ҳодиса 10 ноябь куни Боғдод туманида содир бўлди. Вақтида кўрсатилмаган ёрдам сабаб, қиз ҳалок бўлган. Ҳозирда жиноий иш қўзғатилган.