Аввалроқ сайтимизда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида 16 ёшли вояга етмаган қиз қўшниси, 65 ёшли эркак томонидан мунтазам зўрлаб келингани ҳақида ёзган эдик. Бу ҳақда қизнинг онаси маълум қилган.
Вилоят ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди. Хабар қилинишича, қизнинг онаси 26 сентябрда ҳолат юзасидан мурожаат қилган. Унинг аризаси ўша куннинг ўзида рўйхатга олиниб, тергов ҳаракатлри бошлаб юборилган. Тергов давомида ҳодиса юзасидан судга оид тиббий,физика-техника ва психиатрия экспертизалари ўтказилган ва унинг натижасига кўра фуқаро Ф.Ю. вояга етмаган М.А. билан 2018 йилдан буён жинсий алоқада бўлиб келгани маълум бўлган. Эркак қизнинг 16 ёшга тўлмаганини билсада у билан жинсий алоқага киришган.
Ушбу ҳолат юзасидан эркакка нисбатан шу йил 4 ноябрда ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.