Тўрткўл туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари ходимига машинасини ювдиргани учун жазоланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
16 ноябрь куни тармоқларда тиббиёт ходими ўз профессионал фаолиятидан ташқари бўлган ишга жалб қилингани акс этган сурат тарқалди. Маълум бўлишича, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари фаррош бўлиб ишловчи ходимга машина ювдирган.
Ҳолат кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач, раҳбар жазоланди. Энди тиббиёт бирлашмаси раҳбари 1 115 000 сўм миқдорида жарима тўлайди.