Бухорода 13 ёшли қизни шафқатсизларча ўлдирмоқи бўлган босқинчи аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, 35 ёшли аёл М.Ш. шу йил 16 ноябрь куни 13 ёшли Ф.М.нинг уйига бостириб кирган. Аёл қизнинг ота-онаси уйида эмаслигидан фойдаланиб қолмоқчи бўлган. Ф.М. уйга кириши билан 13 ёшли қизнинг бошига болға билан уриб, уни ёстиқ билан бўғган. Бу орада қиз кўп қон йўқотиб ҳушидан кетган. Аёл эса уни ўлди деб ўйлаб уйдаги 12 турдаги аёллар тилла ва кумуш тақинчоқларини, 100 доллар ва 6 миллион 250 минг сўм нақд пулларни олиб жуфтакни рослаган. Тезкор тадбирлар натижасида гумонланувчи ушланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми «и» банди (таъмагирлик ниятида қотилликка суиқасд) ва 164-моддаси 3-қисми «а» банди (такроран, хавфли рецидивист томонидан босқинчилик) билан жиноий иш қўзғатилган. Аёл ҳибсга олинган. Қиз эса оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.