Бухорода пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ота-болани катта тезликдаги автомашина уриб кетди. Воқеа йўл четидаги камерага муҳрланиб қолди.
Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 18 ноябрь куни соат 19:41 да содир бўлган. Ота-бола пиёдалар йўлакчасини кесиб ўтаётганда номаълум машина уларни катта тезликда уриб кетган.
EVERYDAY.UZ мухбирининг хабар қилишича, ҳодиса оқибатида бола вафот этган, отанинг аҳволи эса ўта оғир.