Тошкентда фоҳишаликдан пул топишда бир бутун тизим тизим яратиб, уюшган жиноий гуруҳ тузганлар қўлга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, 32 ёшли “Ҳулкар” ва унинг эри “Ашраф” катта бир жиноий гуруҳ тузган. Улар фоҳишалардан катта даромад олиб келган. “Ҳулкар” пойтахтдан бир нечта уй сотиб олиб уларга фоҳишаларни жойлаштириб, пул олиб юрган. У айрим уйларини ўзи билан ўз вақтида бирга ишлаган “ҳамкасб”ларига “аренда”га бериб, ҳар биридан ойига 400-600 олиб турган. Маълум қилинишича, эр ва хотин ушбу фаолият турида катта бир тизим яратган. Улар ҳар бир фоҳишахонадан келиб тушган пулларни кирим қилиб, унинг мониторингини юритган ва махсус дафтарга ёзиб юрган. Шунингдек, ҳар бир хонадонга камералар қўйилиб, у орқали мижозлар сони санаб борилган ва берилган пулларнинг ярмини олиб юрган. Шу билан бирга, улар фоҳишалик билан шуғулланган қизларни гуруҳларга ажратиб уларга “старший” ҳам белгилаган. Старший эса пулларни гуруҳ раҳбарига олиб келиш билан шуғулланган. Шунингдек, мазкур гуруҳда қизларни ижтимоий тармоқларда реклама қилувчи штат ҳам борлиги аниқланган.
Олиб борилган тезкор тадбир давомида жиноий гуруҳдан телефон, планшет, кузатув камералари, электрон йиғиш қурилмалари, “Регопен” дори воситалари, қайд этиш дафтари, шахсий интим воситаси, шунингдек, 1.120 доллар ва 5.130.000 сўм расмийлаштириб олинган. Ҳолат бўйича “Ҳулкар”, “Ашраф”, “Миразим” ва “Элбек” исмли шахсларга нисбатан ЖКнинг турли моддалари билан айб эълон қилиниб, улар ҳибсга олинган. Дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.