Хоразмда бир гуруҳ аёллар қизни ечинтириб, унинг қизлик иффати йўқлигини рўкач қилиб, видеога олган. Кейинчалик ушбу видео тармоқларда кенг тарқатилган.
Маълум бўлишича, ҳодиса 7 октябрь куни Урганчда содир бўлган. Ҳуқуқ тартибот органлари ҳодиса иштирокчилари ва жабрланувчининг шахсига аниқлик киритган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур видеони тармоқларда тарқатаётганларнинг хатти-ҳаракатлари ҳам ўрганилиб, жавобгарликка тортилиш масаласи ҳам кўрилиши билдирилган.