Мавжуд маълумотларга кўра, автомобиль ҳайдовчиси Ширин шаҳрида бошқарувни йўқотиб, газ қувурига бориб урилган. Бунинг натижасида бутун шаҳар газсиз қолган. ЙТҲ Ибн Сино маҳалласи А. Темур кўчасида содир бўлган.
Газ етказиб бериш 23 ноябрь соат 03:00дан 09:00га қадар тўхтатилган. “Шириншаҳаргаз” ахборотида ҳайдовчининг шахси ва автомобиль модели келтирилмаган.