Тошкентдаги “Чорсу” бозори ҳудудида бир гуруҳ эркаклар Миллий гвардия ходимлари жанжаллашди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, воқеа тафсилотлари акс этган видео тармоқларда тарқатилган. Миллий гвардиянинг ҳолатга изоҳ беришича, ҳодиса шу йил 22 ноябрь куни Чорсу бозори ҳудудида содир бўлган. Ўша куни фуқаро ходимлар ёнига келиб бозордан пиротехник восита сотиб олиш учун фуқарога 260 минг сўм пул берганини, лекин улар ваъда қилинган товарни бермаганини айтган. Жабрланувчи ходимга ўз арзини айтаётганда атрофдаги одамлар мурожаатчининг ўзига ташланиб кетган ва Миллий гвардия ходимлари уларни ажратиб, фуқарони вазиятга ойдинлик киритиш учун ИИОга олиб борган. Шундан сўнг ходимлар келиб бир гуруҳ эркакларни тинчлантираман деганда улардан бири ходимга қўл кўтарган. Ушбу вазиятдан сўнг Миллий гвардия ходимлари ҳам куч ишлатишга мажбур бўлган ва қўл кўтарган фуқарони ИИОга олиб борган.
Фуқаронинг шахсига аниқлик киритлган. У Олмазор туманида яшовчи У.Ибрагимов экани маълум бўлган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.