Тошкентда аёлни 30 минг долларга туғруқхоналарнинг бирига раҳбар қилиб қўйишни ваъда қилган мутасадди қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳри Бектемир тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари пора билан қўлга тушган. Раҳбар М.А. ўзининг юқори мартабада ишловчи танишлари орқали Ш.А.нинг турмуш ўртоғини пойтахтда жойлашган туғруқхоналарнинг бирига раҳбар қилиб қўйишни ваъда қилган. М.А. бунинг эвазига 30 минг доллар сўраган. У айтилган пулларнинг 10 минг долларини олаётганда эса қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг турли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.