Тошкент вилояти ЙПХ ходими А.Р. можароли видеодан сўнг ишдан олинди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Кеча, 24 ноябрь куни тармоқларда ЙПХ ходими турмушга чиққан аёл билан жинсий алоқа қилгани ҳақида хабарлар тарқалиб, сўнгра видео ҳам эълон қилинди. Видеода ЙПХ ходими фуқаролар томонидан ушланиб, калтакланганини кўриш мумкин.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳолатни органган. Унинг натижасида А.Р. ҳуқуқ тартибот органлари соҳасидан четлатилган. У соҳа имижига путур етказаётгани учун ишдан олинган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари очиқланмаган.