Кеча, 7 январь куни Наманган шаҳар “Қуйи Ровустон” МФЙда яшовчи 25 ёшли Н.Ф.(исмли аёл)нинг уйида 2 яшар қизи М.А. болалар манежи ичида назоратсиз қолиб, гугурт ўйнаши оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Натижада аланга хонадаги пардага ўтиб, ёнаётган парда боланинг устига тушган вақтида Н.Ф. томонидан ўчирилган. Оқибатда она ва бола куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар.