Тошкент вилояти Чиноз туманида 5 минг тонналик ёқилғи цистернаси ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, ёнғин бугун, соат 12:00 ларда бошланган. Тумандаги “Пахта Нефтбазаси”да жойлашган 5 минг тонналик ёқилғи цистернаси ёниб кетган.
Вазирлик ёнғин содир бўлган жойга 14 та ёнғин-қутқарув экипажи жўнатилганини маълум қилди. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқлиги билдирилди.