Жорий йил 5 январь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи Г.Д. маст ҳолда қўшниси М.П.нинг уйида у билан ўзаро жанжаллашиб, унинг бош ва баданининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Натижада М.П. олган жароҳати бўйича ҳеч қаерга мурожаат қилмай, 7 январь куни уйида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Г.Д. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, 2019 йил 5 январь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи А.Т. Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани Мустақиллик кўчасида ўзаро жанжал туфайли “Кишмиштепа” МФЙда яшовчи 19 ёшли И.Э.га пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада И.Э. касалхонага ётқизилиб, А.Т. қўлга олинган.Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.