Сирдарё вилоятининг Ховос туманида газ пасайиб кетгани учун иситиш печидан фойдаланилган уйда 4 киши ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 25 ноябрь куни содир бўлган. «Дўстлик» МФЙдаги кўп қаватли уйда газ босими пасайиб кетгани учун хонадонларда қўлбола усулидаги иситиш печи орқали уйлар иситилган бўлган. 32 ёшли аёл ҳам ўз уйида шундай усулдан фойдаланиб, ис газидан вафот этган.
Қўшимча қилиниишича, хонадонда аёл билан бирга унинг 10, 3 ва 7 ёшли фарзандлари ҳам вафот этган.