Пойтахтда Cobalt ҳайдовчиси 8 ёшли боланинг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Cobalt ҳайдовчиси Сергели туманида болани уриб юборди. Ҳодиса кеча, 26 ноябрь куни соат 13:28ларда содир бўлган.
Мавжуд маълумотларга кўра, бола воқеа жойида ҳалок бўлган. Таъкидланишича, ҳайдовчи болага ёрдам бермай, воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳозирда ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ўрганилмоқда.