Андижонда фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган ички ишлар ходимларига суд ҳукми ўқилди

Андижонда фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган ички ишлар ходимларига суд ҳукми ўқилди
Хабарингиз бор, Андижон вилоятида фуқаро А. Абдукаримов ички ишлар ходимларининг зўрлик ишлатиши оқибатида вафот этган эди. Вилоятда ўша ишда айбдор бўлганларга суд ҳукми ўқилди.

Олий суднинг маълум қилишича, вилоят судида мазкур иш ўрганиб чиқилиб, олти нафар ички ишларнинг собиқ ходимларига нисбатан суд ҳукми ўқилган. Унга кўра, Д. Ҳамралиев 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Қ. Қодиров, Э. Райимжонов ва Ф. Ҳусанбоевлар 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. П. Мамажоновга ҳам 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва 8,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Уларнинг барчаси жазо муддатини умумий тартибли колонияда ўтайди.

А. Тўрақуловга эса 1 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У жазони манзил-колониясида ўтайди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Узбекистан. 29 ноябр 2020 10:16
    2.йилда.сунг.амнистия.булади.камокхонада.чикиб.келади.суди.хукими.бир.тийн.давлат.узини.одамидан.кечмайди.чунки.давлат.берган.формани.кийган.чунки.халк.учун.хизмат.килмайди..форма.кийган.ии.и.ходимлари.
  2. Дангал 28 ноябр 2020 18:02
    Реалбек саудия узинг мухолифати булган жамол кошикчининг улими буйича кандай хукм чикарди биласизми узинг махсус хизматидаги беш кишини улимга буюрди мен бу Билан хукук посбонлари хаммаси шундай демокчи эмасман канчадан канча уз жонидан кечган ииб ходимлари мхх ходимлари бор Бир канчасини шахсан таниганим учун сохага разборчиклар эмас халк химоячилари керак демокчиман
  3. Дангал 28 ноябр 2020 17:20
    Реалбек хабарингиз булса вокеа тафсилотидан булар олмосни топиш учун мархумни кийнашган Эди топилмагандан кейин Нима булди Бир эсланг

    Колаверса динимизда хам хунга Хун буни Бир киши киладими ун киши фарки янаям булар мени шахсий фикрим хато булса узр
  4. Реал 28 ноябр 2020 12:21
    Дангалжон нотўғри гапиришдан олдин бир китобни очиш керак, бу ходимлар бўлса-да мақсад ўлдиришга қаратилмаган, бошқа одамлар ўлдирса улар қасддан шуни режа қилишади, жиноят кодексини бир тахриланг

    Жиноят кодексини бир тахрирланг, дангалжон сиз ёки бошқалар мақсад ўлдиришга қаратилган бўлса албатта қонун бўйича юқори жавобгарлик мавжуд, булар ўлишини истамаганку
  5. Байрам Ходжейли 28 ноябр 2020 11:07
    Жуда женил жаза, будан кобирек жыл берилиуи керек еди
  6. Дангал 27 ноябр 2020 21:48
    Одам улди елланма котиллар одам улдиришди заказ Билан олган муддатини каранглар агар биз килсак канча олардик Камида йигирма йил адолат хакида бонг урмайлик уялинг судьялар виждон булса уяласанда
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Андижонда фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган ички ишлар ходимларига суд ҳукми ўқилди