Нукусда поезд ўсмирни босиб кетиши тасвирланган видео эълон қилинди

8-01-2019, 15:59
Ҳодиса
Нукусда поезд ўсмирни босиб кетиши тасвирланган видео эълон қилинди
Аввал хабар берганимиздек, 2019 йил 5 январь куни соат 13:45ла Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи «Хўжайли-Нукус» темир йўли перегонининг 2-пикети 699-километрида 334-сонли «Саратов-Ургенч-Тошкент» йўловчи ташувчи поездини тортиб келаётган UZTE16М2-033-сон тепловози темир йўл релсининг ўртасида қулоғига қулоқчин таққан, Нукус шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган Р.Д.ни босиб олган. Натижада, Р.Д. воқея жойида вафот этган.

Видеодан кўриш мумкин машинист поездни ҳар қанча тўхтатишга уринмасин, уддалай олмади. Оқибатда ўсмир йигит поезд остида қолиб кетади.

Ушбу ҳолат бўйича ҳозирги вақтда тергов олди сўриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz

Фикрлар:
Dilmurod Sobitov 8 январ 2019 17:20
Uzi aybdor ku
Асрорбек 8 январ 2019 18:38
Наушник такиб поезд йўлида нима бор эди. Агар ростан хам наушник таккан булса. Наушникни автомобил йўлида утганда хам такиб утса шундай фалокатга олиб келиши мумкин эди. Боланинг оила аъзоларига хамдардлик билдираман.
Ахрор 8 январ 2019 20:49
Бир йили тошкендаям битта бола трамвайи тегида коп кетганди наушникда
ЗУХРА 8 январ 2019 21:55
Жойи жанатта болсин!
Ой 9 январ 2019 00:07
Жойи жаннатда бўлсин, ажали етган жойи шу экан
Умида 9 январ 2019 15:57
Мен фарзандларимга умуман рухсат бермиман наушник такиб кучада юришга.
Жойи жаннатда булсин.
Ота-онасига сабр берсин.
Султан 5 феврал 2019 16:25
Бу видеони олдин телефонларда курган эдим. Жойи жаннатда булсин ажал экан ота-онасига якинларига сабр берсин. Ким канака улим топишини билмайди. Ажал экан оркасида келаётган бола хам поезднинг келаёдганини билмай колди. Афсус ажал экан.

МУНОСАБАТ БИЛДИРИШ

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда Аи-100 маркали бензин сотила бошланди (фото)

Россиянинг «Татнефть» компанияси Тошкентдаги илк автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси (АЁҚШ)ни 20 сентябрь куни очди....
Кеча, 23:15

Навоийда “Тинчлик учун” халқаро хайрия акцияси кўтаринки руҳда ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши ҳамда шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида Навоий...
Кеча, 21:02

Видео: Тошкентда тўппонча билан босқинчилик қилган ёшлар қўлга олинди

Жорий йилнинг 12 сентябридан 13 сентябрга ўтар кечаси Тошкентда бир нафар номаълум шахс жиноий иш содир этаётганда ИИВ...
Кеча, 17:32

«Дабдабали тўй қилаётганларни ОАВ орқали кўрсатиб, бутун халқ олдида шарманда қилиш керак» – Иқбол Мирзо

Хабар берганимиздек, кеча 20 сентябрь куни, Олий Мажлис Сенатида “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар...
Кеча, 11:24
/ Муҳокамалар +5

ДХХ Ўзбекистон - Қозоғистон чегара постида жиноий гуруҳдан жабр кўрганлардан алоқага чиқишни сўрамоқда

Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон - Қозоғистон чегара постида жиноий гуруҳдан жабр кўрганлардан алоқага чиқишни...
Кеча, 10:31
/ Муҳокамалар +1