Наманганда алимент сабаб хотинини ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 4 март куни Чортоқ тумани Короскон шаҳарчасида эркак хотинини ўлдирган. Эрнинг алиментдан 23 млн сўм қарзи бўлган. Эркак шу баҳона хотини билан жанжаллашган ва унинг телефонини текширган ва якунда хотинини бўғиб ўлдириб қўйган.
Эркак қилган ишидан сўнг ички ишларга мурожаат қилиб, қилган иши ҳақида айтиб берган. Шундан сўнг ҳодиса юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «и» банди билан жиноий иш қўзғатилган ва вилоят судида иш кўриб чиқилиб, эркакка 17 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.