Аввалроқ сайтимизда Тошкентнинг Сергели туманида Кобальт иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ва унинг натижасида ёш бола ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эдик.
Маълум бўлишича, Кобальтни 19 ёшли, “автомойка”да ишловчи ўсмир бошқарган. У ўзига тегишли бўлмаган автомобильни ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқарган бўлган. Қолаверса, у ЙТҲни содир этиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Бунинг натижасида эса 10 ёшли бола воқеа жойининг ўзида ҳалок бўлган.
Олиб борилган тадбирлар давомида 19 ёшли Улуғбек Н. ушланган ва ҳибсга олинган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. Шунингдек, “автомойка” раҳбарига ва автомобиль калитини берганларга ҳуқуқий чора кўрилиши маълум қилинди.