Тошкентда эркак поччасини пичоқлаб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўллишича, ҳодиса шу йил 8 август куни соат тунги 02:30 ларда содир бўлган. Ўша куни 26 ёшли йигит тунда оилавий жанжалларни ҳал қилиш мақсадида келган поччасини пичоқлаб ўлдирган. Йигитнинг поччаси ўша куни маст ҳолатда бўлган ва ўзи билан олиб келган пичоқнинг зарбидан вафот этган. Жабрланувчи қариндошлари томонидан шифохонага олиб кетилаётган вақтда йўлда вафот этган.
Ҳодиса юзасидан бўлиб ўтган судда йигит айбдор деб топилган ва 12 йилга озодликдан маҳрум этилган.