Фарғонада ҳали турмушга чиқмаган 24 ёшли аёл 2 яшар боласини сотаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Фарғона шаҳрида 24 ёшли Г.С. ўзининг 2 яшар ўғли Ш.Т.ни сотмоқчи бўлган вақтда ушланган. Аёл фоҳишалик билан шуғулланиб бола туғиб олган. Боланинг отаси номаълум.
Аёл боласини 1,5 минг долларга сотмоқчи бўлган. У келишилган пулнинг 500 долларини олаётган вақтда қўлга олинган.