Самарқандда эркак аёлни танасининг турли қисмларига қўли ва оёқлари билан уриб, ўлдирди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 27 ноябрь куни соат 22:00 да Нарпай туманида содир бўлган. Ўша куни 33 ёшли Жахонбек Д. ўзининг 7 нафар таниши билан спиртли ичимлик ичиб, маст бўлиб қолган. Зиёфатдан сўнг Жахонбек таниши, 34 ёшли Гулмира Т. Билан жанжаллашиб уни боғга олиб борган. У ерда эркак аёлни аёвсиз калтаклаган. Натижада аёл олган тан жароҳатлари оқибатида ўша ернинг ўзида вафот этган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Эркак ушланган.