Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида 79 ёшли аёл ва унинг невараси пичоқлаб кетилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, аёл ва унинг 22 ёшли неварасига пичоқ билан ҳужум қилинган. Аёл пичоқдан жароҳатланиб, ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
22 ёшли невара эса жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқда. Жиноий иш қўзғатилиб, айбланувчини ушлаш ишлари олиб борилмоқда.