Фарғонада ўйиндан сўнг футболчи ва муҳлислар ҳакамни калтаклади. Ҳодиса видеоси тармоқларда кенг тарқалди.
Маълум бўлишича, бугун Фарғонада «Нефтчи» ҳамда «Турон» ўртасида дерби бўлиб ўтган. Унда Яйпаннинг «Турон» жамоаси «Нефтчи» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб ўз тарихида илк бор Суперлигага йўл олди.
Ўйин тугагандан сўнг «Нефтчи» футболчилари ва тартибсизлик келтириб чиқарган муҳлислар ҳакамларни калтаклади. Ўйинни бевосита ТВ орқали шарҳлаб борган Хайрулла Ҳамидовнинг айтишича, ҳакамлар ушбу ўйинни ҳаққоний ва адолатли тарзда бошқарган. Ҳозирча ҳолатга расмийлар изоҳ бергани йўқ.