Ижтимоий тармоқларда Дамас ҳайдовчиси ЙПХ ходимлари билан ҳазиллашмоқчи бўлгани айтилмоқда. Ҳолат тасвирланган видео телеграм каналларда тарқалди.
Видеода ҳайдовчи ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари турган постга пиротехник восита отиб, қочиб кетганини кўриш мумкин. Кейинроқ йигит ушланган.
Фуқаро ўз қилмиши учун узр сўради ва қилган ишидан пушаймонлгини билдирди. Ҳайдовчи шунингдек, пиротехника постда қандай портлашини кўриш қизиқ бўлганини айтди.