Наманганда 60 ёшли аёл дўкон сейфини бузиб, пул ўғирлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, 25 ноябр куни соат 15:00 ларда номаълум аёл дўконга кириб сейфни бузиб, ичидаги пулларни ўғирлаган. Таъкидланишича, у 5 млн сўмни ўғирлаган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг тезкор тадбирлари натижасида аёл ушланган. Айрим манбаларда аёл муҳтожлик сабаб шу ишга қўл ургани айтилмоқда.