Пойтахтда тунги клуб маъмурияти карантин қоидаларини бузгани учун жазоланади. Бу ҳақда Зўр ТВ канали хабар қилди.
Телеканал томонидан тайёрланган репортажда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари «Люксор» тунги клуби фаолиятини ўрганишгани айтилмоқда. Текшириш давомида клуб соат 23:00дан кейин ҳам ишлаётгани маълум бўлди.
Бундан ташқари, клубда мижозлар карантин чораларига зид равишда чилим чекаётгани аниқланган. Жойни кўздан кечириш давомида ярим яланғоч қизлар мижозларга стриптиз ўйнаётгани ҳам маълум бўлган. Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида клуб маъмурияти ва карантин қоидасини бузганлар маҳкамага олиб борилган. Қоидабузларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилади.