Навоий вилоятида навбатдаги ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хабар қилди.
30 ёшли ҳайдовчи 4Р-57 “Қизилқум” автомобиль йўлида ЙТҲга учради. Эркак бошқарувни йўқотиб, уч марта ағдарилган ва машинадан отилиб чиқиб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи вафот этган. Таъкидланишича, воқеага тезликнинг оширилгани сабаб бўлган.