Туркияда ўзбекистонлик аёллар ватандошларини фоҳишалик қилишга мажбурлагани маълум бўлди. Бу ҳақда турк ОАВсида хабарлар тарқалди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Туркия ҳуқуқ тартибот органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида аёлларни фоҳишаликка мажбурлаган гуруҳ аниқланган. Уларнинг етакчилари 5 нафар ўзбекистонлик аёллар экани маълум бўлган. Улар ватандошларини Истанбулга иш топиб бераман деб алдаб олиб келиб, фоҳишалик қилишга мажбур қилган.
Тадбир давомида жиноий гуруҳнинг 16 нафар аъзоси, 17 нафар ўзбекистонлик алданган аёллар ва 9 нафар мижоз ушланган. Гумонланувчилар судга топширилган, 17 нафар аёл эса ватанига қайтарилиши маълум қилинди.