Кеча, 9 декабрь куни тармоқларда Бухоро вилоятида фуқаролар қатнов йўлини тўсиб қўйгани акс этган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда тарқалди.
Видеони тарқатганлар фуқаролар шу йўл орқали ўзларининг норозиликларини билдирмоқчи бўлишганини таъкидламоқда. Йўлни 20 нафарга яқин фуқаролар, асосан аёллар тўсиб қўйган. Норози кайфиятдаги фуқаролар билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари суҳбатлашган. Вилоят ҳокимлиги ҳолат ҳозирда ўрганилаётганини маълум қилди.
“Ҳодиса ҳокимият, секторлар раҳбарлари ва соҳанинг бошқа масъул ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш якунига кўра батафсил маълумот тақдим этилади”, – дейилади вилоят ҳокимлиги ахборотида.